Жамият
Қўмита аъзолари “Фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилди.
Қонун лойиҳаси “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” 223-бандига асосан ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақи максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда.
Таклиф этилаётган ушбу тартиб пенсионерлар даромади ва фаровонлигини ошириш, пенсиялар миқдори билан иш ҳақи ўртасидаги тафовутни камайтириш, пенсия олувчи фуқаролар моддий фаровонлигини янада ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билдирилган.
Қўмита аъзолари томонидан қонун лойиҳаси дастлабки тарзда маъқулланиб, Қонунчилик палатаси кенгаши навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритишга келишилди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77450
Жамият
56560
Жамият
55747
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ