Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ҳудуди йўл ўтказгич қурилиши сабаб давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилди

Сақлаш
23:11 / 24.06.2022 726 0

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 22 июнда имзолаган қарори) билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва «Қўйлиқ» универсал савдо мажмуаси объектлари жойлашган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги махсус фармойиши билан «Фарғона йўли» кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қуриш таклифига розилик берилган.

 

Шу мақсадда Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги кўчмас мулк объектларига ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан сўнг, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//