Жамият
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Фидоий ёшлар етакчиси» республика кўрик-танловининг туман(шаҳар) босқичи ўтказилмоқда. Унда иштирокчилар тўртта шарт доирасида сиёсий, маънавий билимларини намойиш этиш билан бирга, ижтимоий лойиҳаларининг тақдимотларини ҳам ўтказиш имконига эга бўлишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти Поп туманида бўлиб ўтган танловда «Янгиобод» маҳалласи ёшлар етакчисининг 3-шартдаги инновацион лойиҳаси вилоят босқичига ўтишида асосий омиллардан бўлди.
Элликқалъа туманида ўтказилган баҳсда эса «Ибн Сино» маҳалласи етакчиси Ж.Искандаров ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичига йўл олди. Танловда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий мавзудаги 10 та савол берилувчи «Ёшлар сиёсати билимдони» шарти иштирокчиларни анчагина тер тўкишга мажбур қилди. Бу шарт номзодларнинг нафақат китобхонлигини, балки мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар борасидаги фикрлари, дунёқарашини билиб олишда ҳам катта роль ўйнади.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ўтказилган беллашувда «Ойинли» маҳалласи ёшлар етакчиси Aброр Тўхташовдан ўтадигани топилмади. Унинг «Самарали фаолият»и давомида амалга оширган ишларининг тақдимоти энг яхшилардан деб топилди. Айтиш керакки, бошқа иштирокчиларнинг ёшлар билан ишлаш, улар ҳаётига маънавият, ахборот технологиялари, маданият ва китобхонлик, ватанпарварликни тарғиб қилиш борасидаги ишлари ҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри босқичида энг фаол етакчини аниқлаш бироз мушкул бўлди. Ҳар тўрттала шарт ҳам қизғин баҳслар билан кечгани бунинг исботи. Айниқса, сўнгги – «Иқтидор ва истеъдод» номли тўртинчи шартда ғолибликка даъвогарлар ўзларининг турли соҳалардаги иқтидорларини намойиш этиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлишди. Қизиқарли кечган танлов якунида «Металлург» маҳалласи фаол етакчиси Шоҳиста Ашурова кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ғолиблар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман(шаҳар)бўлинмаларининг қимматбаҳо совға ҳамда дипломлари билан тақдирланишди.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг вилоят босқичлари июль ойида, республика босқичи эса август ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ