Жамият
Бельгия Тошкент шаҳрида ўз элчихонасини очади. Бу ҳақда Бельгиянинг нуфузли «Эурепортер» ва «Эурефлеcт» нашрларида эълон қилинган Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг янги ривожланиш босқичига бағишланган «Бельгия Тошкентда элчихона очмоқда» сарлавҳали мақолага таяниб, Дунё ахборот агентлихи хабар берди.
Мақолада ёзилишича, сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиш қарори шунчаки маъмурий қадам эмас, балки Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ва иқтисодий аҳамиятининг ортиши ва Европа билан минтақавий стратегик муносабатларнинг кенгайишидан далолат беради.
Бельгия Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилда тан олган ва расмий дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган. 1995 йилдан бери Ўзбекистоннинг Брюсселда элчихонаси фаолият юритиб, Европа Иттифоқи ва Бельгия билан доимий мулоқотни таъминлаб келмоқда. Янги Тошкентда элчихона очилиши икки томонлама муносабатларда янги босқич ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муҳимлигига белгиси экани таъкидланган.
Нашрларда қайд этилишича, парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва вазирлар даражасидаги алоқалар икки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлигини институционал асосда мустаҳкамлайди. Бу механизмлар савдо, туризм, таълим ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77946
Жамият
56846
Жамият
56077
Жамият
51124
Жамият
//
Изоҳ йўқ