Спорт
Ўзбекистон клублари 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган футболчилари орқали ФИФАʼдан камида 4,455 млн доллар ишлаб олади.
Мазкур маблағ ФИФАʼнинг Club Benefits Programme дастури асосида тўланади. Дастур мундиалга футболчи юборган клубларни молиявий рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, ҳар бир футболчи учун клубга кунига 11 минг доллар тўланади. Гуруҳ босқичи якунигача (11 июндан 27 июнгача), шунингдек, ўйиндан олдинги 10 кун тайёргарлик билан жами 27 кун ҳисоб-китоб қилинса, бир футболчи учун кафолатланган тўлов $297 мингни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркибига маҳаллий чемпионатдан 15 нафар футболчи киритилган. Улар мамлакат Суперлигасидаги саккизта клуб шарафини ҳимоя қилади. ФИФА тўловлари бўйича энг катта улуш «Пахтакор» ҳиссасига тўғри келади. Тошкент клуби терма жамоага тўрт футболчи бергани учун 1,1 млн доллар олади.
Шунингдек, «Нефтчи» уч футболчиси орқали 891 минг доллар ундиради. «Насаф» ва «Динамо» клублари эса икки нафардан футболчиси учун $594 минг доллардан компенсация олади. «Навбаҳор», ОКМК, «Сурхон» ва «Бухоро» клублари биттадан футболчи учун $297 мингдан маблағга эга бўлади.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида энг кўп футболчи «Манчестер Сити» клубидан иштирок этади. Англия клуби мундиалга 19 нафар футболчи юборади. Кучли бешликдан «Бавария» (18 нафар), «ПСЖ» (16 нафар), «Арсенал» (16 нафар) ва «Барселона» (15 нафар) футболчи билан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «К» гуруҳидан жой олган ва Колумбия, Португалия ҳамда ДР Конго билан ўйнайди. Терма жамоа биринчи турда 18 июнь куни Мехико шаҳрида Колумбияга, иккинчи турда эса 23 июнь куни Хюстон шаҳрида Португалияга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини 27 июнь куни Атланта шаҳрида ДР Конгога қарши ўтказилади.
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77946
Жамият
56846
Жамият
56077
Жамият
51124
Жамият
//
Изоҳ йўқ