Дам олиш кунлари ҳаво кескин исиши кутилмоқда

Сақлаш
12:38 / 05.06.2026 14 0

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

 

Прогнозга кўра, Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин.


Синоптикларнинг ёзишича, якшанба куни айрим ҳудудларда ҳарорат 37 даражагача етади. Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундуз кунлари 34–37 даражагача етади. Жанубий ҳудудларда эса иссиқ янада кучлироқ сезилади.

 

Бундан ташқари, шамол айрим жойларда кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ҳамда сел келиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

 

Маълумот учун, дам олиш кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни ҳаво 34–36 даражагача исийди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//