Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади

Сақлаш
10:47 / 05.06.2026 16 0

Ўзбекистон халқининг уч минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихининг ажралмас қисми бўлган ҳарбий тарих, саркардаларнинг ҳарбий маҳорати, миллий Қуролли кучларнинг барпо этилиши ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, мамлакатда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларни халқ, айниқса, ёшлар ва дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 3 июндаги қарори билан Қуролли кучлар давлат музейи негизида Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади.


Ҳужжатга кўра, Мудофаа вазирлиги Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда музей экспозицияларини юксак ғоявий-бадиий савияда яратиш учун энг истеъдодли ва маҳоратли ижодкорлар ҳамда мутахассисларни жалб этади.

 

Музейнинг умумий кўриниши ва меъморий тузилиши миллий услуб ҳамда анъаналарга мос бўлиши, экспозициялар жаҳондаги илғор тажрибаларни ўзида мужассам этиши таъминланади. Музей экспозициялари ва композициялари таъсирчан, интерактив усуллар, инновацион технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда яратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//