Ўзбекистонда 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди
Илм-фан
22:27 / 24.06.2022
1046
0
Президент «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган.
Унга кўра:
- Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
- Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
- Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
- Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
- Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
- Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
- Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
- Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
- Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
- Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
- педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади;
- ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.
2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Изоҳ йўқ