“Онанг тенгиман-ку, болам, меҳнатимни қадрла” – Тошкентда ноодатий пикет ўтказилди

Сақлаш
21:48 / 24.06.2022 1022 0

“Онанг тенгиман-ку, болам, меҳнатимни қадрла”, “Машинадан ахлат улоқтирма, болам”, “Инсон бўл, инсофли бўл, тоза яша, орқангдан тоза ер қолдир”… Тошкент шаҳрида ободонлаштириш хизмати ходимлари билан аҳолини тозаликка чорлайдиган пикет ўтказилди.

 

 

22 июн куни Тошкент шаҳри Бунёдкор стадиони атрофида ободонлаштириш ходимлари билан “Маслаҳат, насиҳат, илтимос” шиори остида ноодатий пикет ўтказилган. Унда ишчилар одамларни кўчага чиқинди ташламасликка тарғиб қиладиган сўзлар ёзилган баннерлар кўтариб олишган.

 

 

Ғоя муаллифи, экоблогер Мўътабар Хушвақтова пикет ва бунга аҳолининг муносабати ҳақида гапириб берди. 

 

  

“Яқинда бир ҳомийга ободонлаштириш ходимларига хайрия сифатида нок тарқатишда ёрдамлашдим. Шу орада ўзим анчадан бери ўйлаб юрган пикетни ҳам ташкиллаштирдик. Ободонлаштириш ходимларига берилган баннерлар олдиндан тайёр эди. Ишчиларга бу нима мақсадда қилинаётгани, баннерда нима деб ёзилгани ҳаммаси тушунтирилган. Улар буни яхши қабул қилишди, хурсанд бўлишди”, – деган у.

 

Мўътабарнинг айтишича, бу вирусли хабар бўлиб, жуда кўпчилик ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига қўйган. Лекин бироз дилни хира қиладиган томони, расмларни тарқатаётганлар муаллифлик ҳуқуқини сақламасдан, ўз каналлари, ижтимоий саҳифалари номидан эълон қилиб юборишган.

 

 

“Нима бўлганда ҳам бу пост одамларни экология, тозаликка эътиборга ўргатади, деб ўйлайман”, – дейди экоблогер.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//