Танқидлардан сўнг «Пилот» совға қилинган IT танлови ғолибига компьютер берилди

Сақлаш
20:39 / 24.06.2022 856 0

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида IT танлови ғолибига «Пилот» (удлинител) совға қилингани ва бу кулгига олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев мазкур ҳолат назоратга олиниб, ғолиблар қайта тақдирланганини маълум қилди.

 

«Чимбойда IT танлови бўйича вазиятни дарҳол шахсан назоратга олиб, ғолибларга янги компьютерлар топширилди. Ёшларимиз бу ҳолатдан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Билимли ёшларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз», –  деб ёзади агентлик директори.

 

 

Чимбой тумани ҳокимлигининг 20 июнь кунги маълумотига кўра, туманда ёшлар ойлиги доирасида 15—25 ёшли иштирокчилар орасида «IT билимдони» танловининг туман босқичи ўтказилган. Унда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этган. Танлов якунига кўра, совриндорлар бўлган йигитга «Пилот» ва сертификат берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//