Географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳоли фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда

Сақлаш
03:55 / 24.06.2022 817 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган — «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.


Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш механизмларини тартибга солиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, лойиҳа билан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда.


Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялари билдирилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//