Жамият
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетида ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда қабул жараёнлари муддати узайтирилди.
Унга кўра, ҳужжатлар қабули шу йилнинг 30 июнь кунига қадар давом этади.
Абитуриентлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Паспорт ёки ID карта электрон нусхаси;
Умумий ўрта таълимни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома ёки коллеж / лицей дипломи (агар абитуриент ҳали ушбу ҳужжатни олмаган бўлса, ўрта таълим муассасасини битирувчиси эканлиги ҳақида маълумотнома);
IELTS 5.5 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 6.0) ёки TOEFL iBT 46 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 60) ва ундан юқори баллни кўрсатувчи оригинал сертификатининг электрон нусхаси (ушбу сертификат ҳақиқий эканлиги текширилади);
Охирги 3 ой ичида олинган 3*4 расм.
Аризалар жорий йилнинг 30 июнга қадар https://admissions.newuu.uz/ сайти орқали қабул қилинади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77450
Жамият
56560
Жамият
55747
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ