Андижондан ноқонуний олиб ўтилаётган кўп миқдордаги хорижий валюталар ушлаб қолинди

Сақлаш
00:42 / 24.06.2022 630 0

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости ходимлари 113 минг долларнинг ноқонуний олиб чиқиш учун содир этилган найрангни фош қилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

«Дўстлик» чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро З.Й. божхоначилар оғзаки сўровида валюта бойликлари йўқлигини маълум қилган. Шундан сўнс, ушбу шахсга тегишли бўлган сиёҳранг полиэтилен пакет холислар иштирокида кўздан кечирилганида, нонлар орасига қора рангли полиэтилен пакетга ўраб қўйилган 73,8 минг доллари борлиги маълум бўлган.

 

Шундан сўнг фуқаро З.Й. холислар иштирокида божхона шахсий кўригидан ўтказилганида, унинг ёнидан кийимлари орасида яширилган яна 40 минг доллари мавжуд эканлиги аниқланган.

 

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначилар оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 113,8 минг долларини республика ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилиши олди олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//