Жамият
Янги зеландиялик Патрик Суддаби ва Тайсон Адамс Ўзбекистонда саккиз ҳафта давомида буғдой ва арпа ўриб, уйда ишлаб топганидан икки баравар кўп даромад олди. Бу ҳақида daryo.uz “rural life”га таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, улар шу вақтга қадар Шотландия ва Австралияда, шунингдек, Янги Зеландияда ишлаган. Адамс ва Суддаби штаб-квартираси Сингапурда жойлашган ва 5 000 кишини иш билан таъминлайдиган Indorama Agro компаниясида ишлайди. Компания Ўзбекистон ҳукуматидан 50 минг гектар ерни ижарага олган. Шундан 25 минг гектарига арпа ва буғдой, қолган қисмига пахта экилган. Адамс ва Суддабидан ташқари бу ерда ирландлар, британияликлар ва ҳиндистонликлар ҳам бор.
“Ўзбекистон хорижликларни иш билан таъминлай бошлади, чунки ҳосилнинг 25 фоизга яқини маҳаллий комбайн ҳайдовчилари томонидан ўғирланаётган экан”, дейди Патрик.
Кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ишчилар шароитлари жуда яхши эканлигини айтишган. Уларга ҳар куни уч марта иссиқ овқат етказиб берилади. Айни вақтда Патрик Суддаби ва Тайсон Адамс кичикроқ уйда яшамоқда. Адамснинг шахсий хавфсизлиги учун алоҳида қўриқчи ажратилган. Эрталаб уларни далага ҳайдовчи олиб боради ва иш куни тугагунча кутиб туради.
“Бу ерда аҳоли негадир ҳеч қаерга шошмайди. Агар техника бузилиб қоладиган бўлса улар анча пайт буни муҳокама қилади. Ундан кўра тузатишга ҳаракат қилиш мумкин”, дейди Суддаби.
Шунингдек, улар бу ердаги аҳоли бир нечта чорва молларини боқиш учун кичик лой кулбаларда яшашини айтган. Янги Зеландия қишлоқларида аҳвол жуда ҳам яхши. “Бу ердаги вазият бизни кўп нарсаларни қадрлашга ўргатяпти”, деган улар.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ