Илм-фан
Маълумки, 20 июндан 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Вилоятларда пойтахтга қараганда кириш баллари пастроқ бўлади, деган гаплар қанчалик асосли? Ушбу саволга Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов ҳамда бош мутахассис Жамшидбек Одиловлар жавоб беришди.
Қайд этилишича, бундай гаплар ҳақиқатдан йироқ. Бу абитуриентларнинг кўламига боғлиқ.
«Дейлик, пойтахтда олий ўқув юртларининг кўплиги бошқа вилоятларда камлиги билан изоҳланиши мумкин. Айрим ҳолатларда ижтимоий соҳада ҳам, ҳуқуқ соҳасида ҳам талаб кўп бўладиган университетлар бор. Мисол учун, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига бошқа давлат университетларига қараганда абитуриентлар кўп топширади. Шундан келиб чиққан ҳолда бу фикрга келган бўлишлари мумкин. Аслида бундай эмас, олий ўқув юртига топшираётган талабгорларнинг кўламига боғлиқ. Бир сўз билан айтганда, баллар кескин фарқ қилмайди», дейди мутахассис.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ