Илм-фан
Бугун, 22 июнь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Жаҳон адабиёти ва универсал адабиётшунослик кафедраси томонидан ташкиллаштирилган “Шарқу Ғарб Ренессанс адабиёти: Навоий ва Шекспир” мавзусидаги халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманни университет ректори Ш.С.Сирожиддинов кириш сўзи билан очиб берди. Унда республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, шунингдек, Туркия, Озарбойжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлар универитетларидан етук мутахассислар, тажрибали олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.
Конференцияда Шарқу Ғарб адабиёти генезиси ва умумназарий муаммолари, Навоий ва Шекспир ижодининг поетик ўзига хослиги, ижодий универсаллиги, Ғарб адабиётида Шарқ мавзуси талқинлари, Шарқ ва Ғарб адабиётини қиёсий адабиётшунослик контекстида ўрганиш, шунингдек, жаҳон халқлари Ренессанс адабиётига оид энг долзарб муаммолар, жаҳон адабиётшунослиги, адабий танқид тарихи сингари долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Анжуманда ўз маърузалари, илмий-мақолалари билан иштирок этаётган халқаро ва маҳаллий олимлар, тадқиқотчилар томонидан мавзу юзасидан жаҳон тажрибалари ўрганилди ва Учинчи Ренессансни бунёд этиш муаммолари хусусида ҳам фикр юритилди. Мазкур самарали ҳаракатлар келгусида Навоий ижоди таҳлили, тадқиқи ва таржималарига оид халқаро миқёсдаги ишларнинг янада жадаллашувига катта рағбат беради.
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ