Жамият
Сирдарё вилояти Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги бўлими ходими ишхонасида ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, туманнинг Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Т.Б. 13 июнь куни ўзи ишлаб келган бўлим маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хонада ўз ўз жонига қасд қилган. У иши билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабаб хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб қўйган.
Ҳодиса жойи Боёвут тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ