“Лўличилик қилманг” – Кушербаев ва Қодиров ўртасида даҳанаки тортишув юзага келди

Сақлаш
23:45 / 21.06.2022 1106 1

Қонунчилик палатасининг сешанба кунги мажлисида ЎзЛиДеП ва "Миллий тикланиш" партиялари депутатлари ўртасида келишмовчилик юзага келди. 

 

Қайд этилишича, йиғилиш давомида электрон далил масаласидаги қонун қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган пайт икки депутат ўртасида даҳанаки тортишув содир бўлган.

 

"Лўличилик қилманг саҳнага чиқиб олиб. Гапни эшитинг. Саволга жавоб беришни билиш керак. IT’ни тушунасизми? Электрон маълумот нималигини тушунасизми? Ҳеч нимани тушунмайсиз. Битта саволга ҳам жавоб беролмаяпсиз", — деди Алишер Қодиров.

 

 

Жиноят процессуал кодексига ўзгартиш киритишга бошқа депутатлар Илҳом Абдуллаев, Дониёр Ғаниев, Шарофиддин Назаров ҳам қаршилик қилди. Уларнинг фикрича, ҳужжат фуқароларнинг электрон қурилмаларидаги шахсий маълумотларини олишга имкон яратиб қўяди.

 

Баҳс-мунозаралар якунида лойиҳани 43 нафар депутат қўллаб-қувватлади, яна 42 нафари қарши овоз берди, 22 нафари бетараф ва 9 нафари овоз бермаганлар қаторида қолди. Якунда ҳужжат қўмитага қайтарилди.

1 Изоҳ

Норбутаев Мустопокул Мамадиевич

12:01 / 01.01.1970

Расул Кушербаевнинг фикрига кулок тутиш лозим деб хисоблайман.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//