![](/storage/posts/December2024/EeZNWWKigso6Sw5k0MFR-small.jpg)
Спорт
Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб қўл жанги бўйича иккита халқаро турнир ташкил этилади. Бу Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни имзолаган «Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда акс этган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 10 минг нафардан ортиқ ёшлар ва ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қўл жанги бўйича спорт машғулотларида мунтазам шуғулланиб келмоқда. Мамлакатда ушбу спорт тури бўйича 230 нафар Ўзбекистон ва 60 нафар Халқаро тоифадаги спорт усталари етишиб чиқди. Қолаверса, қўл жанги МДҲ мамлакатлари орасида ҳар йили ўтказиладиган «Армия ўйинлари» дастурига киритилган.
Шу муносабат билан, президент қарорида қўл жанги спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Унга кўра, ушбу спорт турининг асосий йўналишлари этиб:
Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси, Миллий гвардия, ДХХ, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича тўртта мусобақа ташкил этади:
Қайд этилишича, халқаро турнирларда маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчилар, тренерлар ва ҳакамлар ҳам иштирок этишади.
Бундан ташқари, ҳужжатда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясига уч ой муддатда қўл жанги бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режасини ишлаб чиқиш юклатилди.
Қарорда белгиланишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида қўл жанги бўйича таниқли ва фахрий спортчилар ҳамда тренерлар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ташкил этилади.
Шунингдек, республикадаги ҳар бир ҳудуднинг битта туман (шаҳар)ида қўл жангини устувор спорт тури сифатида белгилаш ҳамда уни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш белгиланди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ