Жамият
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов талаба қизга 1 миллиард сўм стипендия сертификатини берган сурат тарқалди. «Дарё»нинг бу ҳақидаги сўровига жавоб берган ҳокимлик ахборот хизмати бу пуллар 300 нафар талабага аталганини билдирди.
«Вилоятда ўтказилган ёшлар форумида талаба қиз Азиза Қосимова иқтидорли талабалар вакили сифатида саҳнага чиқиб, вилоят раҳбаридан 1 миллиард сўмлик ҳоким стипендияси сертификатини қабул қилиб олган. Аслида бу пуллар 300 нафар иқтидорли талабага икки босқичли танлов асосида берилади», дейди Тўра Боболовнинг матбуот котиби Муродбек Давлатов.
Аниқлик киритилишича, 2022—2023-ўқув йилида саккиз ойлик ўқув жараёнларида икки босқичли танлов асосида 300 нафар талаба саралаб олинади. Сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун 150 нафар талаба, март, апрель, май ҳамда июнь ойлари учун 150 нафар талабага шу 1 миллиард сўм ҳисобидан стипендиялар берилади.
«Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган, асоссиз, суриштирилмаган ахборотларни тарқатиб, жамоатчилик орасида турлича талқин қилмасликни сўраб қоламиз. Кимга тўғри ва аниқ ахборот керак бўлса, вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига мурожаат қилишса, биз ҳар доим тезкор равишда жавоб беришга тайёрмиз», дейди Муродбек Давлатов.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ