
Жамият
Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистонда таълим олаётган афғонистонлик ёшлар иштирокида “Дўстлик ва бирдамлик – улуғ қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъуллари, олимлар, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ўқитувчи ва талабалари, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, шунингдек, санъат вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда юртимизда турли миллат вакилларининг тинч ва тотув истиқомат қилаётганлиги, ягона Ватан тушунчасининг қалбларда ҳукмрон эканлиги мамлакатимиз мустақиллиги ва тараққиётининг муҳим гарови бўлиб хизмат қилиши, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида бу борадаги хайрли ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш билан боғлиқ муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилганлиги хусусида маърузалар тингланди.
Шунингдек, юртимиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ўқитувчи ва талабалари дўстлик ва бирдамлик тушунчаси, мамлакатимизда хориждан келиб таҳсил олаётган ёшлар учун яратилган имкониятлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Афғонистонлик талабалар томонидан ижро этилган ўзбек тилидаги шеър ва қўшиқлар, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёрларининг саҳна кўринишлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорларининг мусиқий чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.
“Дўстлик ва бирдамлик – улуғ қадрият” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда иштирок этган афғонистонлик талабалар, шунингдек фаол қатнашган ёшларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ