Илм-фан
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларга 2021 йил 1 майдан 5 турдаги, 2022 йил 1 январдан 13 турдаги (жами 18 турдаги) имтиҳон харажатлари қоплаб берилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўз саҳифасида хабар қилган.
Таъкидланишича, бугунга қадар мазкур тизим орқали 5 441 нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилди ва бу қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Хусусан, ёшларнинг халқаро имтиҳон тизимларидаги харажатлари қоплаб берилиши бўйича ТОП 3 таликдаги ҳудудлар:
– Тошкент шаҳри — 2 724 нафар (4 987 367 663 сўм);
– Бухоро вилояти — 384 нафар (713 213 704 сўм);
– Фарғона вилояти — 359 нафарни (652 325 894 сўм) ташкил этмоқда.
Шунингндек, имтиҳон тизимлари кесимида IELTS — 4869 нафар, SAT — 383 нафар, TOEFL iBT — 18 нафар, GRЕ— 7 нафар, GMAT — 23 нафар, TOPIK I-II — 15 нафар, CAE, CPE, BEC — 4 нафар, Гоэтҳе-Зертификат — 2 нафар, Тест ДАФ — 5 нафар, DELF/DALF — 1 нафар, JLPT — 8 нафар, TORFL/ТРКИ — 101 нафар, HSK — 5 нафарни ташкил этмоқда.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ