Жамият
2022 йил 8 июн куни соат тахминан 12:00 ларда, Ургут тумани “Рахматобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг чап қирғоқ каналига шу маҳаллада яшовчи 16 ёшли Ф.М. ўз эҳтиёцизлиги оқибатида тушиб кетиб, чўкиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш жараёнида маҳалланинг 65 нафар фуқаролари, туман ИИБ ходимлари ҳамда туман ФВБ мутахассислар иштирокида вояга етмаган Ф.М. сувга тушиб чўкиб кетган жойлар кўздан кечирилган.
Орадан 8 кун ўтиб, 16 июн куни боланинг мурдаси “Янги Дарғом” каналининг ўнг томон қирғоғидан тан жароҳатларисиз топилган.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббиёт экспертизаси тайинланган, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳолат юзасидан бирон бир кишига даъво ва эътирозлари йўқлигини ва экспертизадан ўтказишга норози эканлигини билдиришган.
Вояга етмаган Ф.М. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб чўкиб вафот этиши ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби бўлмаган. Шу сабабли, Ургут туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ