Жамият
16 июнь, пайшанба куни Ўзбекистонда 59 кишининг ковидга топширган ПРЗ-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, деб хабар берди ССВ. Бу сўнгги кунлардаги энг юқори кўрсаткичдир.
Касалликлар сонининг ортиши кейинги учинчи кун давомида кузатилмоқда: 15 июнда 57 та ҳолат аниқланган, 14 июнда эса — 39 та.
Энг кўп янги касалланиш ҳолатлари 16 июнь куни Тошкентда аниқланган — 45 та (бир кун аввал — 44). Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткичлар 1−4 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Коронавирус инфекцияси оқибатида рўйхатга олинган расмий ўлимларнинг умумий сони 1637 нафарни ташкил этади.
Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 239,4 мингтани ташкил этди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ