Иқтисод
Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда қонуний асослар бўлса-да, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмас. Хорижий компаниялар ҳам ўзбекистонлик ёшларни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.
Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:
– лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;
– бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;
– хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;
– халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;
– эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77693
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ