Oлий таълимга киришда берилган айрим имтиёзлар бекор қилиниши мумкин

Сақлаш
22:34 / 16.06.2022 848 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди. 

 

«Биз илгари берилган имтиёзларни қайта кўчириб чиқишимиз керак. 

 

Бу ўқув йилида биз имтиёзларни инвентаризация қиламиз. Мен уларнинг сонини айтмоқчи эмасман, уларнинг сони кўп ва хўп. Биз кейинги ўқув йилидан бошлаб ўз умрини яшаб бўлган имтиёзлардан воз кечамиз», — деди Тошқулов. 
 

 

Унинг фикрича, таълим ва тадбиркорликка имтиёзлар берилаётганда жуда кўп мезонлар ҳисобга олиниши керак.

 

Абдуқодир Тошқулов шунингдек, ўқишни кўчириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

 

«Ота-оналар ҳам абитуриентлар ҳам ўқишга кираётганда иккита саволни бераяпти. Биринчиси — ўтиш балли энг паст бўлган вилоят қайси? Фишка шу бўлдики, биринчи ўша ерга ҳужжат топширамиз, ўқишга кирамиз ва кейин кўчириб келамиз. Иккинчиси бизга, вазирга савол беришадики — ўтиш балли энг паст таълим йўналиши қайси бири? Нимага десангиз, „биз шунга ўқишга топшириб, кейинги йил кўчиришимиз керак“ дейди. Бу ерда мақсад қани?», — дея савол билан юзланди вазир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//