Маънавият соҳасидаги илмий тадқиқотлар ҳар томонлама рағбатлантирилади

Сақлаш
21:30 / 16.06.2022 1363 1

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳузуридаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йилнинг 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 3 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилган эди. Маънавият соҳасида амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар салмоғини янада ошириш, олиб борилаётган илмий ўрганишлар миқёсини кенгайтириш, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида  Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида ихтисослаштирилган Илмий кенгаш ташкил этилди.

 

 

Илк йиғилишда илмий кенгашнинг 15 кишидан иборат таркиби тасдиқланди. Кенгашга “Маънавият тарихи ва назарияси”, “Маънавий тарбия”, “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди. Йиғилишда илмий ишларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожат қилган тўрт нафар тадқиқотчининг диссертациялари Олий аттестация комиссияси қўйган жорий талабларга мувофиқ экани инобатга олиниб, Кенгашга қабул қилинди.

 

Эшов Хуршид Хуррамовичнинг “Янги Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш”, Равшанов Алишер Сайдуллаевичнинг “Ўзбекистоннинг замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш сиёсатининг маънавий-маърифий тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича диссертациялари таништирилди. Шунингдек, Турсунмуратов Мухиддин Абдишукировичнинг “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича тайёрлаган диссертацияси, Мусаев Мансур Турсунпўлатовичнинг “Глобаллашув шароитида миссионерликка қарши курашнинг ижтимоий - сиёсий технологиялари (миллий ва хорижий тажриба)” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича ёзган илмий ишлари кенгашга қабул қилиниб, эндиликда кенгаш томонидан ўрганиб чиқилади.

1 Изоҳ

Бахром

12:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум, шу марказ билан онлайн богланишни имкони борми? Сабаби менинг хам булгуси илмий ишим маънавият ва маърифат билан бевосита боглик

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//