Абдулазиз Комиловга қўшимча вазифа юкланди

Сақлаш
21:19 / 16.06.2022 889 0

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комиловга яна битта вазифа юкланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланган. Комилов Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ўз ишини давом эттиради.

 

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов эса ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//