Кечикаётган меҳнат таътили тўлови қачон берилиши маълум қилинди

Сақлаш
21:50 / 15.06.2022 1274 0

Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди. 
  
2022 йилда педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.  
  
Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади (Бунда меҳнат таътили даври 48 кундан иборат бўлади). 
  
Шунингдек, бугунги кунда "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.  
  
Таъкидланишича, 15 июндан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.  
  
Хабарда меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишлари сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//