Спорт
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол беллашувида тош отган 47 киши қўлга олинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, баҳснинг 12 дақиқасида учрашув ҳаками томонидан ўзбекистонлик дарвозабон Абдувоҳид Неъматовга қизил карточка кўрсатилиб, 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлислар норози бўлиб, пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган.
Натижада стадионда фотомухбир бўлиб хизмат олиб бораётган фуқаро (1992 й.т.) Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган. Фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, ариза ёзишдан бош тортган.
Воқеа юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув натижаларига кўра, ички ишлар бошқармаси томонидан 47 киши ҳибсга олинган. Уларнинг 6 нафари: (1998 й.т.) А.Фахриддин, (1991 й.т.) Т.Сарвар, (1984 й.т.) Б.Тўхтамурод, (2003 й.т.) Ж.Бехзод, (2002 й.т.) В.Мехрож, (1998 й.т.) Х.Аброрларга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ