Синглисига шилқимлик қилган эркакни калтаклаган йигит 13 миллион сўмлик жаримага тортилди

Сақлаш
02:20 / 14.06.2022 884 0

Сирдарёда синглисига шилқимлик қилган эркакни калтаклаган йигит жаримага тортилди. Бу ҳақида «ZoʼrTV» телеканалининг «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинди.

 

Таъкидланишича, Гулистон давлат университетида таҳсил оладиган талаба йигит синглиси билан йўлда кетаётганда, нотаниш эркак синглисига «гап отади». Бундан жаҳли чиққан йигит шилқимлик қилган эркакка куч ишлатади. Шундан сўнг калтакланган эркак унинг устидан ИИБга ариза билан шикоят қилган.

 

Натижада иш судда кўриб чиқилиб, талаба йигитга Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, мазкур модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 13 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аксар юртдошларимиз синглиси шаънини ҳимоя қилган йигитга нисбатан ноҳақ ҳукм чиқарилгани, суд ҳукми ва лавҳа муаллифининг «қаричи»ни кескин танқид остига олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//