Жамият
12 июнь куни ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Асака туманида беморда тошмалар тошганлиги, бу хатарли дунё бўйича тарқалаётган маймун чечаги бўлиши мумкинлиги бўйича хабарлар пайдо бўлган.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида малакали мутахассислар: инфекционист, токсиколог, терапевт, кож-венеролог, аллерголог ва бошқа бир нечта мутахассислар иштирокида бевосита беморнинг ўзи кўрикдан ўтказилди, хабарлар асоссиз эканлиги тасдиқланди.
Бемор, Х.Ю. 1973 йилда туғилган, Асака туманида яшайди.
2022 йил 12 июнь куни соат 11-07да РШТЁИМ Андижон филиали Токсикология бўлимига «Баданига тошмалар тошиш, тана харорорати кўтарилиш, безовталик, нафас бўғилиши, безовталик, ўта ҳолсизликка» шикояти билан ётқизилган.
Анамнезида бемор «Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиш» ташхиси билан 3 кун уйида даволанган, даволаниш даврида бемор турли дори-воситалари: инъекцияларни қабул қилган, беморда 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган, тошмалар бошланган даврда Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган ва бўлимда 1 кун давомида даволанган, сўнг беморда ижобий ўзгаришлар сезиларли даражада бўлмаганлиги сабабли Республика Шошилинч Тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган, беморга кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилди, беморга реанимация чоралари шарт эмаслиги учун оддий палатада даволанишни давом эттирмоқда.
Беморга дори моддаларга аллергик реакция - (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ