Чироқчида артизан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола бир кун ўтиб қутқарилди

Сақлаш
21:21 / 13.06.2022 908 0

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида артизан қудуғига тушиб кетган бола қутқарилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, 12 июнь куни соат 14:01 ларда туманнинг Лангар қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожат қилиб, соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли сувсиз артизан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганини билдириб, ёрдам сўраган.

 

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБ махсус техникалари, яъни экскаватор ва грейдер жалб этилган.

 

Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола 13 июнь куни соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//