Битирувчиларнинг 44 фоизи имтиҳонларга мустақил тайёрлангани маълум қилинди  

Сақлаш
20:23 / 13.06.2022 813 0

Жорий йилнинг май ойида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва Педагогик хизматларнинг телеграм каналларида “Битирувчиларнинг режалари аниқ(ми)?” номли сўровнома ташкил қилинган эди.  

 

2021/2022 ўқув йилини тамомлаётган 11-синф битирувчиларининг 67 фоизи аллақачон касб(соҳа)ларини танлаб қўйишганлигини билдиришган. Энг қуйи кўрсаткич эса 6 фоизни ташкил этиб, бунда битирувчилар келгуси режаларини ҳозирдан режалаштиришга ҳали эрта деб ҳисоблашини ҳамда шахсий ҳаёт, оила қуришни режалаштираётганини таъкидлашган.

      

      

 

Битирувчиларнинг 44 фоизи кириш имтиҳонларига репетиторга бормасдан ўзлари мустақил тайёргарлик кўришганлигини, 7 фоизи эса ўқиш нияти йўқлигини маълум қилишган.

 

Хорижда меҳнат қилишга кетишни режалаштираётган битирувчиларнинг нима сабабдан кетмоқчилиги сўралганда, уларнинг 37 фоизи ўқишга қизиқиши борлиги, аммо моддий имконияти йўқлиги сабабли кетмоқчилигини айтишган. Энг паст кўрсаткич 9% бўлиб, бунда битирувчилар ўқишга қизиқиши йўқлиги сабабли кетмоқчилигини билдириб ўтишган. Респондентларнинг 33 фоизи эса бу саволга аниқ жавоб бера олмаслигини таъкидлашган.

 

57% битирувчилар ўз истагига кўра касб танлашаётганлиги аниқланди. Энг қуйи кўрсаткич эса 6 фоизни ташкил этиб, битирувчилар ўзларини тўғри келган касб(соҳа)да синаб кўрмоқчилигини маълум қилишган.

 

      

 

Респондентларнинг асосий қисми педагогика ва психология соҳасида фаолият юритиш мақсади борлигини айтишган бўлиб, улар 20,9 фоизни ташкил этади. Энг қуйи кўрсаткич ижодий соҳаларда эканлиги қайд этилган яъни 1,4%. Ҳунарлар ичида энг баланд кўрсаткич ижтимоий хизмат соҳалари (сартарош, тикувчи, косметолог ва бошқалар)да (3,7%), энг қуйи натижа эса фермерлик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва устачиликда (0,9%) эканлиги  келтириб ўтилган.

 

      

 

Олиб борилган тадқиқотдан маълум бўлдики, мамлакатимизда 100 дан ортиқ касб мавжуд бўлсада, битирувчилар бор-йўғи 20 га яқин касб ҳақида тасаввурга эга. Энг ачинарлиси, 18 та фан ўқитувчилари билан суҳбатлашилганда, уларнинг ўз соҳаси бўйича битирувчиларга берадиган тавсияси энг кўпи билан 5-6 та касбни ташкил этмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//