Сиёсат
Бугун Конституциявий комиссиянинг учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда онлайн тарзда намойиш этилди.
Тадбир аввалида Конституциявий комиссияга 9 июнь соат 20:00 ҳолатига кўра 19 188 та таклиф келиб тушгани маълум қилинди.
Олий Мажлис Сенати Хотин қизлар ва гендер тенглик масаласи қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, жумладан, 65-моддадаги “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деган нормага “оталик” сўзини ҳам киритиш масаласини илгари сурди.
Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов Бош қомусимиздаги ушбу кемтиклик узоқ йиллардан буён танқид қилиб келинаётганини эсга олди.
“Тахминан 1995-96 йилларда француз олимларидан бири мазкур масалада нега эркакларни камситяпсизлар, ахир Конституциянгизда оталик ҳақида модда йўқ-ку, деган эди. БМТ Аёллар қўмитаси ҳам доим бу масалани танқид остига олади”, дейди у.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ