Ўзбекнинг Саид ва Саидаси ёд этилди

Сақлаш
03:01 / 11.06.2022 1024 0

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва рафиқаси шоира Саида Зуннунова хотирасига  бағишланган “Адабиётимизнинг қўш чинорлари” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 

Унда ташкилотчилар томонидан Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннуноваларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Икки ижодкор яратган асарларнинг ўзбек адабиётидаги ўрни беқиёслиги, шунингдек, бир нечта хориж тилларига таржима қилингани таъкидланди.

 

Атоқли ўзбек ёзувчиси ва драматурги Саид Аҳмад ҳамда шоира Саида Зуннунованинг қизи Нодира Ҳусанхўжаева сўзга чиқиб, ота-онаси билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди. Шундан сўнг, Саида Зуннунованинг “Бўл менга маҳбуб”, “Ҳай-ҳай”, “Ўтдиму” номли шеърлари билан яратилган қўшиқлар ижро этилди.

 

 

Тадбир якунида Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ижросида саҳна асарлари, қўшиқлар ва шеърлар ижроси тингланди. Фаол иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган китоблар топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//