Гидроэнергетика соҳасида хусусий шериклик лойиҳаларини бошлашга топшириқ берилди

Сақлаш
02:10 / 11.06.2022 711 0

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда ҳудудларда микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун майдонлар белгиланиб, жами 56 мегаваттли 200 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди (йилига 180 минг киловатт соат электр ишлаб чиқарилади). Бунда:

 

- 500 киловаттгача бўлган ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошланғич харид нархи тадбиркорлар учун жозибадор тарифларда белгиланади;

 

- лойиҳа учун ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади.

 

Шу билан бирга, 1 мегаваттгача қуёш ва шамол, 5 мегаваттгача микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади.

 

Йил якунига қадар Андижон вилоятида 15 та, Наманганда 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 6 тадан, Самарқанд, Сирдарёда 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Фарғонада 1 тадан лойиҳани бошлашга кўрсатма берилди.

 

Умуман, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятини ҳисоб-китоб қилиб, хусусий шериклик лойиҳаларини бошлаш топширилди.

 

Йиғилиш якунида мутасаддилар белгилаб берилган вазифалар бўйича ахборот берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//