Ижтимоий тармоқларда “Артел”нинг антиқа совғаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Сақлаш
22:24 / 10.06.2022 871 0

Ижтимоий тармоқларда Артел компанияси томонидан ободонлаштириш ходимига кутилмаган совға берилгани ҳақида видео тарқалди. Телеграм платформасидаги “Покиза инсонлар” гуруҳида эълон қилинган лавҳада 53 яшар Дилдора исмли аёл ойлиги камлиги учун кўп нарса сотиб ололмаслиги, анчадан буён телевизор ва музлаткичи бўлишини орзу қилишини айтган. Бундан хабар топган Артел компанияси унинг орзулари ушалишига ёрдам берган.

 

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият юртдошларимиз компаниянинг ишини олқишлаган бўлса, баъзилар аёлнинг оддий маиший техникаларни ҳам ололмаслигига Артел” монополиясининг ҳам ҳиссаси борлигини айтган.

 

Блогер Ақида хонимнинг маълум қилишича, биринчи видео лавҳа тарқалгач, саховатли кишилар аёлнинг пластик картасига 3 млн сўм йиғиб беришган. Дилдора опа бунга тиш қўйдирмоқчи бўлган, лекин фирибгарлар унинг соддалигидан фойдаланиб, картадаги пулларини ечиб олган. 

 

Тармоқ фойдаланувчиларидан бири аёлнинг тишларини текин даволаб беришини, яна бошқаси Самарқанд шаҳрига бепул саёҳат ташкиллаштириши мумкинлигини маълум қилган. Бироқ аксар юртдошларимиз бу мақбул ечим эмаслиги, Дилдора каби юзлаб аёллар борлиги, шу боис ободонлаштириш хизмати ходимларининг маошини ошириш зарурлигини таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//