Жамият
Бугун, 9 июн куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Ёнғинга соат 03:56 да етиб борилиб, соат 04:45да қуршаб олинган ва ёнғин соат 05:37да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда ёрдамчи (камаз) жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида мебел, хўжалик моллари ва озиқ-овқат дўконларининг тахминан 200 кв.м майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56480
Жамият
55673
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ