Сиёсат
Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда 6 июнь куни қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 6 ва 7 июнь кунлари “E-qaror” электрон платформасида унинг имзоси орқали тасдиқланган 24 та ҳужжат жойланлиги юзасидан хабарлар тарқалди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров жиноят иши юзасидан ушланган бўлиб, унга суд ажримига кўра қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўлланилган.
Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.
“UZINFOCOM” МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.
Хабарга кўра, ушбу жараёнда ҳужжатларни соҳталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди.
Маълум қилинишича, ўрганиш якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров жиноят иши доирасида 6 июнь куни гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар қилинганди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ