Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «П.З.» МЧЖ раҳбари С.Х. аҳоли истеъмоли учун ажратилган 54,9 тонна 1-навли ун маҳсулотини бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганлиги аниқланган.
Худди шундай, Марғилон шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.У.» ХК раҳбари А.А. ҳамда «А.Р» ва «Т.М.» ХКларининг норасмий раҳбари М.О.лар узоқ ва чекка ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли учун ажратилган 10,1 тонна ун маҳсулотини Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А., М.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77448
Жамият
56559
Жамият
55746
Жамият
50819
Жамият
//
Изоҳ йўқ