Жамият
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиниши ҳолати бўйича гумондорлардан бири сифатида ҳибсга олинган. У Андижон шаҳри ҳокимининг қамоққа олинишига сабаб бўлган жиноий иш — бюджетнинг 48 миллиард сўмини талон-торож қилишда гумондор сифатида кўрилмоқда. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар қонуний баҳо бериш учун Ҳисоб палатаси ҳамда ХТВнинг Ички аудит хизмати томонидан Бош прокуратурага 2021 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган ва ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
«Айни дамда жиноят иши доирасида айбдорларни аниқлаш мақсадида бир нечта ташкилот ва идоралар, шу жумладан вилоят халқ таълими бошқармаси мансабдор шахслари ҳам терговга жалб этилганлигини маълум қиламиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ