Жамият
Тошкент давлат транспорт университетининг мутахассислари пойтахт метросининг самарадорлигини ошириш ва тиғиз вақтларда юкламаларнинг ортиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканли орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Хусусан, таркиблардаги вагонлар сонини ошириш, олий таълим муассасалари ва йирик корхоналар иш вақтини ўзгартириш, олтита транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш метрони Тошкентга олиб кирувчи тўққизта транспорт каридори билан боғлаш тавсия этилмоқда.
Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, таклифларни ўрганиш мақсадида 38 минг респондентнинг шикоятлари кўриб чиқилган. Тошкент метрополитенининг ташув қобилиятини ошириш чоралари шу асосдан ишланган.
«Биз сентябрь—октябрь ойларига қадар йўловчиларни ташиш сонини 450 мингдан 600 мингга, кейин эса йил охиригача 800 мингга етказиш имкониятини таҳлил қилиб чиқдик. Тошкентга кириб келишдаги 9 та йўналишда 167 минг аҳолини метрога тўғри йўналтиришимиз керак, ўзи асли ҳар куни пойтахтга 800 минг одам кириб келади», — дейди у.
Тошкент метрополитенидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган асосий чоралар:
Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрганди. Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент ерусти ҳалқа метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган биринчи босқичи қурилган. Бугунги кунда Қўйлиқдан Сергели йўналишининг 5-бекатига элтувчи иккинчи босқич барпо этилмоқда. Ҳозирги кунгача 200 дан зиёд таянч устунлар ўрнатилиб, эстакадалар қурилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Abdulaziz
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum, shaxsiy fikrim metroda yangi vagon qoʻshilganda hech boʻlmasa 2 yoki 1 tasini faqat xotin-qizlar ayollar uchun moʻljallangan boʻlishi kerak, tiqilinch vaqti har birimizni onamiz opamiz singlimiz ketayapdi shu vagonda