Жамият
Президент қарори билан Олий спорт маҳорати институти фаолияти йўлга қўйилди.
Унга кўра, институт профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрланади.
Таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошланиб, талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида амалга оширилади.
Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.
Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.
Институт Самарқанд шаҳридан жой эгаллайди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ