Урганчда 8 нафар шахс «Cobalt» ҳайдовчисини пичоқлаб кетди

Сақлаш
20:42 / 08.06.2022 996 0

Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс «Cobalt» ҳайдовчисини пичоқлагани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этгани ҳақида видеоёзув тарқалди.

 

Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига “қамоққа олиш” ва 6 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Тергов давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//