Илм-фан
Энди ўқишни кўчиришга фақат 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қонунчилик палатасининг 7 июндаги ялпи мажлисида маълум қилди.
«Ўқишни кўчириш билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз бу йил рухсат олдик, кўчириш масаласи энди иккита шарт билан бўлади. Фақат турмуш қурса ва давлат хизматчиси бошқа иш жойига ўтса вазирнинг хати билан [рухсат берилади]. Бошқа ҳар қандай ҳолатда академик мобилликни қўллаймиз», — деди Абдуқодир Тошқулов.
У шунингдек, кўчириш билан боғлиқ фирибгарлик содир этилишига ҳам йўл очиб бермаслик муҳим эканлигини таъкидлади.
«Ҳар қандай имконият ва имтиёз «фирибгарлар»га имконият қилиб бераяпти. Масалан ўтган йили 60 минг [талаба] ўқишини кўчиришга ҳужжат топширган. Тупроқшуносликка топшираяпти, мақсади биологияда ўқиш. Талаба биринчи курсдан мақсадини белгилаб олиши керак. Ундан олдин ота-она, ташхис марказлари ишлаши керак», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, шу каби ҳолатларга барҳам берилади.
«Кўчириш ўрнига академик мобиллик қўлланилади. Иккита ректор келишади, 50−100 та талабани Қорақалпоғистондан Сурхондарё ёки Тошкентга юборади, [улар] бир ёки икки семестр ўқийди… Мен шу таълим тизимида ёш бўлсам ҳам қарийб 25−30 йилдан бери аралашиб юрган одам сифатида айтаманки, диплом бир жойдан олиниши керак. Дунёда шунақа», — деди вазир.
Унинг айтишича, жорий йилда 150 минг талаба ўқишини кўчириши прогноз қилинаяпти.
«Бу нима дегани? 150 минг бу қарийб бир йиллик квота, улар кўчириб ўтказишга ариза топшираяпти. Академик мобиллик эса дунё тажрибаси», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Академик мобиллик — бу олий таълим муассасаси талабаларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир олий таълим муассасасига ўқиш мақсадида бориши ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
4 Изоҳлар
Djurakulova Gulzoda
12:01 / 01.01.1970
Iltimos turdosh o'z yo'nalishida ruxsat beringizlar. Yakkayu yagona qizim farzandim Qo'qonda 1-kursni tugatdi.Farzandimni yolg'iz o'zim tarbiyaladim. O'zi bir iloj qilib kontraktini to'ladim. Sharoitim sal og'irroq.
Djurakulova Gulzoda
12:01 / 01.01.1970
Mening faqat bitta farzandim bor. Qizim Qo'qon Pedagogjia Institutining milliy g'oya ma'naviyat asoslari va huquq yo'nalishida 1-kursni tugatmoqda. Qizimni yolg'iz o'zim tarbiyalab voyaga yetkazdim. Uning otasi bilan ancha yil oldin ajrashib ketganman. Qizimni kontrakt to'lovini to'lashga qiynalayotgan edim. Hech bo'lmasa shunday oilaviy sharoitlarga o'qishini 2-kursdan ko'chirishga ruxsat beringizlar iltimos.
Oripova Madinabonu
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum faqat turdosh yo'nalishga perevod qilishga ruxsat berilsin toshkentda o'qish qiyin talabalarni oilaviy sharoitini ham hisobga olib ish tutilar iltimos.
Ilhom
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum yaxshimisiz ustoz bu yil MAGISTR topshiraman lekin 2 guruh nogironligim bor edi shu savollar buyicha man IELTS ololganim yu magistr kirishda imkonim bormi