Нон нархи бир кунда ошиб қолгани йўқ. Бу аввалдан пухта ўйланган режа – вазирлик мутахассиси

Сақлаш
22:43 / 07.06.2022 1109 0

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва АОКА ҳамкорлигида журналистлар учун “Боғистон нон” хорижий корхонасига пресс тур ташкил этилди. Қолипли (буханка) ноннинг ишлаб чиқарилиш жараёни, бозорга қай ҳолатда етказилаётгани ҳақида соҳа мутахассислари маълумот берди. Пресс турда қатнашган oyina.uz мухбирининг мутахассисга таяниб маълум қилишича, нон нархи оширилиши олдиндан режалаштирилган.

 

 

– Нон ва нон маҳсулотлари нархи бир кунда ошиб қолгани йўқ. Бу аввалдан пухта ўйланган режа. Нарх сунъий равишда кўтарилмади, бу уннинг эркин савдога чиқарилиши билан боғлиқ. Қўшни давлатлар билан солиштирганда бизда нон маҳсулотлари ҳозир ҳам 30–50 фоизга арзон. Нон етишмовчилиги ҳақидаги ваҳима эса асоссиз. Айни дамда ун захираларимиз 4 кунга етади ва бу нормал ҳолат, – деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мутахассиси Шаҳобиддин Ортиқов.

 

 

Қолипли ноннинг таннархи 2700 сўмни ташкил этаётгани айтилди.

 

– Айни вазиятда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳам ёддан чиқарилмади. Кам таъминланган оилаларга киши бошига 20 килограммдан ун берилди. Эҳтиёжманд оила ва пенционерларга 300–400 минг сўмдан тарқатилди. Ҳозирда қолипли (буханка) ноннинг маҳсулот таннархи 2700 сўмни ташкил этади, – деди Шаҳобиддин Ортиқов.

 

 

 

“Боғистон нон” корхонаси технологининг сўзларига кўра, нон нархининг ошиши ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатмаган:

– Корхонамизда 27 турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Нархнинг ошиши маҳсулот харидига ҳеч қандай таъсир ўтказмади, яъни савдода ўсиш ва пасайиш кузатилмади.

 

Шодиёна Хушмуродова

Фото: Холида Мусулмонова

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//