Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
23:40 / 06.06.2022 733 0

Бугун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 35-38 даража иссиқ бўлади.

 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39 даража иссиқ атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даража иссиққача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6 даражага юқоридир.

 

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//