Жамият
Бухоро шаҳри 2022-йил «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Бу тўғрисидаги қарор туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми доирасида қабул қилинди.
Форумнинг биринчи иш кунида Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев, Baykar Technology технологик директори Сельжук Байрактар, Туркия ёшлар ва спорт вазири Халис Юнус Эрсёз, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этган.
Маросим сўнггида 2022 йил давомида Бухоро шаҳрида амалга ошириш режалаштирилган ҳаракатлар режаси ҳам имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Туркий давлат ташкилотининг VIII саммитида 2022 йилни туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб номлашни таклиф қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77660
Жамият
56684
Жамият
55902
Жамият
50955
Жамият
//
Изоҳ йўқ