Жиззахда архив сақловида бўлган ҳужжатлар «макулатура»дан топилди

Сақлаш
20:23 / 06.06.2022 857 0

Жорий йилнинг 7 май куни Жиззах вилояти давлат архиви сақловидаги ҳужжатлар йўқолганлиги аниқланди. Бу ҳақида «Ўзархив» агентлиги маълум қилди.

 

Жиззах вилояти давлат архиви сақловида бўлган ҳужжатларидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган. Тезкор қидирув ишлари натижасида 2 660 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар Ш.Рашидов туманида жойлашган иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш масканидан қайтариб олиб келинган.

 

– Мазкур ҳолат бўйича, «Ўзархив» агентлигининг томонидан Жиззах вилояти давлат архивида хизмат текширув ўтказилди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//